Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Алишер Усмонов немис журналистини судга тортишни талаб қилди

Алишер Усмонов немис журналистини судга тортишни талаб қилди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов уни ҳакамларни сотиб олишда айблаган Германиянинг ARD телеканали журналистини судга тортишни талаб қилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Нашрга кўра, Усмонов Кёлн (Германия) прокуратурасига 8 октябр куни шу ҳақда ариза ёзган. Журналист Ҳанс-Йоахим (Хайо) Зеппелт Париждаги Олимпия ўйинлари қиличбозлик мусобақаларидан тайёрлаган репортаж миллиардернинг эътирозига сабаб бўлди.

Зеппелт ўз репортажида Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE)ни 2008–2022 йилларда бошқарган Усмоновни ҳакамларни сотиб олиш тизимини яратишда айблаган. Ўз навбатида, энди Алишер Усмоновнинг адвокати Йоахим Штайнхефел Зеппелтни журналистика стандартларини бузиш ва россияликни ёмонотлиқ қилишга интилишда айбламоқда.

Киритилди: 01:40 13.10.2024. Ўқилди: 2181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!