Энг бой ишбилармонлардан бири Алишер Усмонов Ислом динида заҳарли моддаларни сотиш ва ишлатиш тақиқлангани боис тамаки бизнеси билан шуғулланмаслигини айтди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, 90 йилларнинг бошида мусулмон одам тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланмаслиги кераклигини тушунган. Чунки бу “инсон саломатлигига хавф солади”.
“Мусулмон сифатида заҳар сотмаслигим лозим. Тамаки бизнеси мен учун мавжуд эмас”, дейди миллиардер.
“Мен ўзбек эканлигимдан ғурурланишимни бир неча бор айтганман. Бу менинг она юртим эканлигидан фахрланаман. Ўзбекистон учун фойда бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарсани бажаришга тайёрман. Исталган ва хоҳлаган вақтда”, деди Усмонов.
Қайд этиш лозим, Татаристон нашри Россиянинг катта таъсирга эга мусулмонлари рўйхатини тузганлиги ва ушбу рўйхатдан жой олганлар орасида келиб чиқиши ўзбекистонлик миллионер Алишер Усмонов 6-ўринни эгаллаганлиги ҳақида хабар берилган эди, дейди "togri.uz"