Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Алишер Усмонов АПЛ жамоаси - "Эвертон" клубини сотиб олмоқчи

Алишер Усмонов АПЛ жамоаси - "Эвертон" клубини сотиб олмоқчи

Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усманов Англия Премьер-лигасининг "Эвертон" клуби устидан назоратни қайта тиклаш ва унга катта миқдорда сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб журналист Алан Брейзил маълум қилди.

"Мен буни тасдиқлай олмайман, аммо менга Усмановнинг "Эвертон"га қайтишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар етиб келди. Унда жуда, жуда катта пул бор. Кўринишидан, жаноб Усманов агар имкони бўлса, "Эвертон"га катта миқдорда маблағ киритиш учун қайтишга ҳаракат қилмоқда", — дейди Брейзилнинг сўзларини talkSPORT нашри.

Forbes маълумотларига кўра, Усмановнинг бойлиги 12,5 миллиард еврога баҳоланмоқда. "Эвертон" 2022 йилнинг мартида тадбиркорнинг компаниялари билан ҳомийлик шартномаларини тўхтатган эди. Аввалроқ Усманов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилган эди. Бироқ, Буюк Британияга кириш тақиқи ва активларнинг музлатилиши ҳамон ўз кучида қолмоқда.

Киритилди: Бугун 03:00. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!