Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Алиментчи ота энди судда жавоб беради

Алиментчи ота энди судда жавоб беради

Ота  ёки она ўз фарзандига беъэтибор бўлдими билингки, у ўзи  ва келажак ҳаёти учун шундай эътиборсизликни ҳозирлаб қўяди. Чунки ҳаётда “емаган сомсага пул тўланмайди”. Фарзанд оила аталмиш қўрғондан меҳр ичиб улғаяркан, демак, ота-онанинг ҳам қарилик даври шундай меҳр ва эътибор қуршовида ўтади. Бу билан қарсак икки қўлдан чиқади деган иборани унутмайлик. Лекин унутганлар ҳам бор афсус.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2017 йил 27 сентябрь кунги суд буйруғига асосан, қарздор Д.Назаровдан ундирувчи Н.Назарова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари   таъминоти учун алимент пуллари  ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида  ундириш белгиланган бўлиб, қарздор томонидан икки ойдан ортиқ муддат давомида  алимент пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келган.
Жорий йилнинг  27 май куни Мирзо Улуғбек туман Маъмурий суди томонидан Д.Назаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
  Қарздор Д.Назаров қўлланилган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна икки ойдан ортиқ муддат давомида 2019 йил август ойига қадар суд буйруғи билан белгиланган жами 10.213.410 сўм маблағларни тўламаганлиги сабабли, 2019 йил 23 август куни Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув натижасига кўра жиноят иши  жорий йилнинг 30 сентябрь куни айблов далолатномаси билан судга юборилди.

Киритилди: 14:47 09.10.2019. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!