Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Али Ларижонийнинг ўрнини Муҳаммар Бағир Золғадр эгаллади — Al Jazeera

Али Ларижонийнинг ўрнини Муҳаммар Бағир Золғадр эгаллади — Al Jazeera

АҚШ ва Исроилнинг март ойи бошида амалга оширган ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари Али Ларижоний ўрнига Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) собиқ қўмондони Муҳаммад Бағир Золғадрни тайинланди.

Президент Масъуд Пизишкиённинг коммуникациялар бўйича ўринбосари тегишли тайинловни эълон қилди, дея хабар берди нашр.

Эрон хавфсизлик кенгашини расмий жиҳатдан президент бошқаради, тузилма хавфсизлик ва ташқи сиёсатни мувофиқлаштиради. Кенгаш таркибига олий раҳнамо Мужтабо Хоминаий вакилларидан ташқари юқори мартабали ҳарбийлар, разведка ва ҳукумат расмийлари ҳам киради.

"Золғадрнинг янги лавозими Эрон ичида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таъсири кучайиб бораётганини кўрсатади. Бу айниқса, юқори даражадаги қарор қабул қилиш жараёнида ноаниқлик ортиб бораётган бир пайтда юз бермоқда. Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаий март ойи бошида ўлдирилган отаси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ўрнини эгаллаганидан бери жамоатчиликка кўриниш бермади", дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 17:34. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!