Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Александр Лукашенко яна 25 кишини афв этди

Александр Лукашенко яна 25 кишини афв этди

Беларус раҳбари Александр Лукашенко 25 кишини, жумладан экстремизмда айбланганларни афв этди. У тегишли қарорни 16 сентябр, сешанба куни Миллий бирдамлик куни арафасида имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

БелТА давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, афв этилганлар орасида 12 нафар аёл ва 13 нафар эркак бор. Айни пайтда афв этилганларнинг 19 нафари 40 ёшдан кичик бўлиб, уларнинг кўпчилигининг фарзандлари бор. Аёллардан бири кўп фарзандли она. «Уларнинг барчаси ўз айбларига иқрор бўлди ва қилмишларидан пушаймон бўлди ва қонунга бўйсунувчи ҳаёт кечиришга ваъда берди», деб ёзади БелТА.

«Весна» инсон ҳуқуқлари марказига кўра, афв этилганлар орасида сиёсий маҳбуслар ҳам бор. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, озод этилганларнинг депортация қилиниши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Афв этилганларнинг исмлари ошкор қилинмаяпти.

Аввалроқ, 11 сентябр куни Беларус ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампнинг ёрдамчиси ўринбосари Жон Коул бошчилигидаги делегация билан келишувлар доирасида 52 нафар сиёсий маҳбусни озод қилган эди.

Киритилди: 22:45 17.09.2025. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!