Мадриднинг "Реал" клубида Трент Александр-Арнольднинг янги ўйинчи сифатидаги тақдимотига тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбир 12 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Инглиз аллақачон Мадридга етиб келган, бу ҳақда яқинда испан ОАВлари хабар берди. Бундан ташқари, 26 ёшли футболчи "қаймоқранглилар" сафида 12-рақам остида тўп тепиши маълум бўлди. Бу маълумот Ла Лига гранди клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун расмий қайдномасида ўз тасдиғини топди.
Трент Александр-Арнольд "Реал"га июнь ойи бошида "Ливерпул"дан кўчиб ўтганди - келишув мадридликларга 10 млн еврога тушганди.
18 июнь куни Хаби Алонсо жамоаси КЎЖЧ гуруҳ босқичи 1-тури доирасида "Ал-Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради.