Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Алақ сурасидаги “Ўқи!” сўзидан нимани тушунамиз?

Алақ сурасидаги “Ўқи!” сўзидан нимани тушунамиз?

— "Ислом тарихи" китобининг 1-жуз, 403-варағини ўқиётганимда бир савол туғилиб қолди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хиро ғорида ибодатда бўлганларида Жаброил алайҳиссалом илк ваҳий келтирганларида "Ўқи!" деб илк фармони олийни келтирганлар. У пайтда қоғоз бўлмаган бўлса, ўқишни ҳам билмаганлар. “Ўқи!” деганда нимани тушунишимиз керак?

—  Қуръони Каримнинг биринчи оятида энг улкан мўъжиза, маънавий мўъжиза ўз аксини топгандир. Бу сўз «Иқроъ» – «Ўқи!» сўзидир. Ҳа, мана шу сураи карима Қуръони Каримнинг энг аввал нозил бўлган сурасидир. Муҳаммад алайҳиссалом Хиро ғорида ўзларича ибодат қилиб ўтирганларида, кунлардан бир кун Жаброил алайҳиссалом шу суранинг аввалги беш оятини келтирганлар, қолган оятларни эса кейинроқ олиб келганлар.

Энг муҳими, биринчи сўз «Иқроъ» – «Ўқи»дан иборат бу хитоб ўқиш-ёзишни билмайдиган, халқдан чиққан, саводни ўрганмаган зотга бўлганидир. Мазкур хитоб ўқишга ва илмга даъватдир ҳамда Ислом ўзининг биринчи лаҳзаларидан бошлаб илм тарқатиш, жаҳолатни йўқотиш учун келганидан нишонадир.

Алақ сураси инсонни алақдан халқ қилган, Акрам сифатига эга бўлган, қалам билан таълим берган, инсонга у билмаганини билдирган Робби номи ила ўқишга амр қилишлар билан бошланади.

Биз Қуръони каримни ўқиганимизда доим ҳам китоб ёки қоғозга қараб ўқимаймиз. Демак, бу ердаги гап Қуръон оятларини тиловат қилиш маъносида. Янада эътибор қиладиган бўлсак, ўша пайт Жаброил алайҳиссалом уч марта “Ўқи!” деб буйруқ қилганларида ҳар гал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ўқишни билмайман”, деган маънода жавоб қилганлар ва охири Аллоҳнинг ваҳийи, Алақ сурасининг илк оятларини Ўзининг иродаси ила тиловат қилганлар. Валлоҳу аълам!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Киритилди: 08:40 10.09.2019. Ўқилди: 19142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!