ЦАХАЛнинг Ғазо секторидаги зарбалари оқибатида камида тўрт фаластинлик ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Al-Jazeera хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо секторининг марказий ҳудудида жойлашган Ал-Мағози қочқинлар лагеридаги турар-жой биноларига берган зарбаси оқибатида камида тўрт нафар Фаластин фуқароси ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, ярадорлар ҳақида маълумот бор.