Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Al Jazeera: Ғазода камида 15 нафар бола совуқдан вафот этди

Al Jazeera: Ғазода камида 15 нафар бола совуқдан вафот этди

Яқинда Ғазо секторида гипотермия ва унга боғлиқ асоратлар туфайли камида 15 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.

Унинг қайд этишича, вақтинчалик бошпана ва ёнилғининг йўқлиги ва минтақадаги кескин совуқ қиш фаслини “юзлаб фаластинлик оилалар учун ҳалокатли хавфга” айлантирган. Ота-оналар фарзандларини иситиш учун кўраётган барча чораларга қарамай, анклавда камида 15 нафар янги туғилган чақалоқлар ва гўдаклар гипотермия туфайли вафот этди.

Телеканал маълумотларига кўра, Ғазода асосий воситалар, кўрпа-тўшак ва иссиқлик таъминотига катта эҳтиёж бор, айни пайтда минтақага инсонпарварлик ёрдами ва ёнилғи етказиб бериш Исроил ҳукумати томонидан ҳамон чекланмоқда.

Аввалроқ Ғазо ва Хон-Юнис шаҳарларидаги шифохоналарда олти нафар бола ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинган эди. PFBS шифохонаси шифокорларининг таъкидлашича, анклавдаги минглаб қочқинлар бошпаналарини иситиш имкониятига эга эмас, бу эса, биринчи навбатда, болаларда кўплаб гипотермия ҳолатларини келтириб чиқармоқда, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 14:17 27.02.2025. Ўқилди: 1371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!