Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Ал-Ҳилол» Винисиус бўйича музокараларни инкор этди, бироқ...

«Ал-Ҳилол» Винисиус бўйича музокараларни инкор этди, бироқ...

Мадриднинг «Реал» клуби юлдузи Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига трансфери ҳақидаги хабарлар яна кун тартибига чиқди. «Ал-Ҳилол» бош директори Эстеве Кальсада айни дамдаги вазият бўйича расмий муносабат билдирди.

Кальсаданинг таъкидлашича, айни дамда бразилиялик вингер билан ҳеч қандай расмий музокаралар олиб борилмаяпти. Бироқ бу Винисиус Саудиянинг режаларида йўқ дегани эмас.

«Винисиуснинг трансфери борасида ҳозирча музокара ўтказмаяпмиз. Аммо Саудия Арабистони чемпионати бош директори ҳар доим бир гапни такрорлайди: агар имконият туғилса, Винисиусни Саудияга олиб келиш учун барча имкониятлар ишга солинади», — дейди «Ал-Ҳилол» мутасаддиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 ёшли футболчи араб клубларининг келаётган ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Винисиус учун таклиф қилинадиган сумма футбол тарихидаги рекордларни янгилаб юбориши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:38. Ўқилди: 151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!