Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Ал-Ҳилол» Дембелега 200 миллион евролик шартнома таклиф қилмоқда

«Ал-Ҳилол» Дембелега 200 миллион евролик шартнома таклиф қилмоқда

«ПСЖ» ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. «Goals Zone» берган маълумотларга кўра, «Ал-Ҳилол» клуби француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Саудия клуби форвардга 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган ва умумий маоши 200 миллион еврони ташкил қиладиган шартнома таклиф қилишга тайёр. «Ал-Ҳилол» раҳбарияти Дембелени жамоанинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишига ёрдам берадиган асосий ва ҳал қилувчи футболчи деб ҳисобламоқда.

Усман Дембеле 2023 йилда «Барселона»дан «ПСЖ»га 50 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/2026 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 11 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 20:48. Ўқилди: 197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!