Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Актёр Крис Хемсворт Австралиянинг энг кўп даромад олувчи машҳурлари рейтингида биринчиликни эгаллади

A A A
Актёр Крис Хемсворт Австралиянинг энг кўп даромад олувчи машҳурлари рейтингида биринчиликни эгаллади

Тор образи билан машҳур бўлган Голливуд актёри Крис Хемсворт Forbes рейтинги ҳамда Instagram бўйича Австралиянинг энг кўп маош олувчи машҳурлари рўйхатида биринчиликни эгаллади. Бу ҳақда People Talk нашри хабар бермоқда.

Крис Хемсвортнинг Instagram ижтимоий саҳифасида 58,5 миллиондан ортиқ обуначиси мавжуд. Marvel оламининг юлдузи биргина ҳомийлик пости ва реклама учун 1 041 208 долларгача даромад олади.

Мазкур рейтингга актёр Хью Жекман ҳам киритилди ва у учинчи ўринни эгаллади. Хью Жекманнинг ижтимоий саҳифасини 31,6 миллион обуначи кузатади. “Росомаха”нинг рекламадан даромади 554 989 долларга баҳоланади. Актриса Николь Кидман эса рейтингда саккизинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ актёр Крис Хемсворт Альцгеймер касаллиги хавфи туфайли фильмларда суратга тушишни камайтиргани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 15:09 02.04.2024. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!