Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Актриса Гавҳар Шарипова ҳаракатланиб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилгани оқибатида вафот этгани айтилмоқда

Актриса Гавҳар Шарипова ҳаракатланиб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилгани оқибатида вафот этгани айтилмоқда

Актриса Гавҳар Шарипова Қашқадарёдаги ЙТҲда вафот этгани хабар қилинган эди. Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг «Дарё»га хабар беришича, актриса юриб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилган ва кўнгилсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган.

Воқеа 19 ноябрга ўтар кечаси соат 1:00 да содир бўлган. Ғузор туманининг Ёрғунчи қишлоғида ҳаракатланиб кетаётган автобусда йўловчи сифатида Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига кетаётган актриса ҳайдовчига автобусни тўхтатишини, тушиб қолишини айтган. 

Бироқ ҳайдовчининг огоҳлантириши ва автобус тез ҳаракатланаётгани ҳақида огоҳлантиришига қарамай, автобус эшигини очувчи тугмани босиб, юриб кетаётган автобусдан тушишга уринган ва бахтсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошланган», — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:27 19.11.2019. Ўқилди: 9176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!