Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лавров Россия музокаралар ўтказиш учун урушни тўхтатмаслигини айтди

Лавров Россия музокаралар ўтказиш учун урушни тўхтатмаслигини айтди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ҳақда Нью-Деҳлида бўлиб ўтаётган BRICS саммитида журналистларга маʻлум қилди.

"Агар Зеленский Путин билан учрашмоқчи бўлса, Москвага келсин. Россия Украина билан музокаралар олиб боришга тайёр, аммо бу даврда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмайди", — деди Россия ТИВ раҳбари.

Сергей Лавровнинг баёноти Украина президенти Володимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин билан декабр ойида Майамида ўтказилиши режалаштирилган G20 саммитида учрашишга тайёрлигини айтгани ортидан янгради.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса бу учрашувни “имконсиз” деб баҳолаган. У президентлар ўртасидаги музокара фақат Россия пойтахтида бўлиб ўтишини айтганди. Кремлда музокаралар ўтказиш учун муқобил жой кўриб чиқиляптими, деган саволга Песков "Зеленский билан Москвада учрашишга тайёрмиз. Бу борадаги таклифимиз ҳамон ўз кучида", деб жавоб берганди.

Киритилди: 12:32 13.09.2026. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!