Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Актаудаги авиаҳалокатни текширишда туркиялик мутахассислар иштирок этмоқда

Актаудаги авиаҳалокатни текширишда туркиялик мутахассислар иштирок этмоқда

Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг 8 кишидан иборат туркиялик мутахассислар гуруҳи терговда иштирок этади. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эксперт комиссияси Озарбайжон фуқаро авиацияси давлат агентлиги таклифи асосида тузилган.

"Биз техник ва операцион таҳлилларни ўтказамиз ва керакли ёрдамни тақдим этамиз. Ҳодисанинг тўлиқ ҳолатларини ўрганиш ва натижаларини маълум қилиш учун расмийлар билан келишилган ҳолда ишлаймиз”, — деди у.

Уралўғлу, делегациянинг 27 декабрь оқшомида Бокуга жўнаб кетишини ва эртаси куни ишга киришишини билдирди.

"Туркия ҳар қандай шароитда ҳам Озарбайжонни қўллаб-қувватлайди", - деди у.

Вазир авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Киритилди: 11:45 28.12.2024. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!