Бугун 21 январь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

АКТ вазирлигида япониялик эксперт иш бошлади

АКТ вазирлигида япониялик эксперт иш бошлади

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида япониялик мутахассис Эцуаки Ёшида иш бошлади, дея хабар қилди вазирлик ахборот хизмати.

Эцуаки Ёшида (1971 йил туғилган) меҳнат фаолиятини Япония банкида бошлаган. Эцуаки Ёшида турли йилларда Япония халқаро молия маркази, тадқиқотлар ва статистика департаменти, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC)да қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.

Эцуаки Ёшида бугунги кунга қадар Япония халқаро ҳамкорлик банки Кредит, баҳолаш ва хатарларни бошқариш гуруҳи Мамлакатни кредитлаш департаменти 3-бўлим директори ва бош иқтисодчиси вазифасида ишлаган.

Эндиликда Япониялик мутахассис Ахборот технологиялари корхоналарининг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурини амалга оширишда хорижий инвестициялар ва халқаро кредит линияларини жалб қилиш билан шуғулланади.

 

Киритилди: 05:15 14.01.2020. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!