Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Акциядорлик жамиятлари учун ахборот ошкор этиш талаблари енгиллаштирилди

Акциядорлик жамиятлари учун ахборот ошкор этиш талаблари енгиллаштирилди

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Қабул қилинган ҳужжат билан акциядорларга дивидендлар тўланишига оид ҳуқуқлар қонуний жиҳатдан мустаҳкамланди. Акциядорлик жамиятлари ходимларига эса акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш имконияти тақдим этилмоқда.

Шунингдек, акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилди.

Қонунга мувофиқ, фонд биржаларини тартибга солиш ваколати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилди.

Қонун қабул қилиниши капитал бозори, суғурта тизими ва электрон тижорат соҳасида ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Киритилди: 13:39 17.04.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!