Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Аксaрият xaридoрлaр aлдaнaдигaн 10 ҳийлa

Аксaрият xaридoрлaр aлдaнaдигaн 10 ҳийлa

Ҳар куни дўконларда харидорларни маркетологларнинг бутун бир гуруҳи кузатиб туради ва уларнинг харидлилик феъл-атворларини ўрганади, бундан мақсад янада тадбиркор бўлишлик усулларини ўйлаб топишдир. 

Сотувчилар қўллайдиган тузоқларнинг дастлабки 10 талигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилмоқчимиз.

10. Ташқи кўриниш

Маҳсулотларнинг янгилиги таъкидлаш ва уни янада жозибадор ва иштаҳани қўзғатадиган қилиш учун фуд-фотографлар унинг устига сув томчиларини пуркайдилар. Бу усулнишунингдек, бозорда сабзавот ва кўкатларнинг сотувчилари ҳаммуваффақиятли қўллаб келадилар. Бундан маҳсулотларни кўрганимиз сари, бизнинг иштаҳамиз очилади ва режалаштирмаган харидларни қилишга чоғланиб қоламиз.

9. Антиреклама шиорлар

Бу курткани харид қилманг  «Бу курткани харид қилманг». Фаол спорт билан шуғулланиш ва дам олиш учун технологик кийимлар ишлаб чиқувчи Patagonia компанияси Қора жумада мана шундай мурожаат билан намоён бўлди. Бу реклама орқали бренд атроф-муҳит муҳофазасига эътибор қаратади ва харидорларни истеъмолни қисқартиришга ва ҳаттоки, ўз кийимларини ҳам камроқ харид қилишга даъват этади. Мазкур кампаниядан сўнг Patagoniaнинг савдо ҳажми 40%га ўсди.

8. Кўтарилган нархлар

Бу усулга деярли ҳар бир харидор илинади. Ва у мана бундай ишлайди. Мисол учун, дастлаб баланд нархлардаги товарлар кўрсатилади, охирида – паст. Айнан нисбатан паст нархли товарга каттароқ устама нарх белгиланади. Баланд нархлар ресторанларда, айниқса, муваффақият билан қўлланади. Айнан бир хил минерал сув дўконда, вокзалдаги буфетда ва ресторанда турлича қийматга эга. Товар сифатига ишонч ресторанда юқорироқ, мана шунинг учун ҳам унинг нархи 2–3 маротаба баландлиги билан фарқ қилади. Бу эса гўёки сифат кўрсаткичи. Бу ерда мисол тариқасида яна шуни келтириш мумкин – сотувчилар турли қийматдаги машиналар учун айнан бир хил суммадаги ойлик тўловларни таклиф этадилар. Агар ойлик тўловларда ҳеч қандай фарқ бўлмаса, у ҳолда арзон машинани сотиб олишдан нима фойда? Лекин, афсус, Ўзбекистонда шунга ўхшаш машина сотиб олишга тегишли маркетинг ҳийла хали мавжуд эмас.

7. Нарх тузоғи

Қиммат нарх – бу уни нима билан солиштиришга қараб. Тузоқ-маҳсулот таққослаш учун хизмат қилади ва сотувчига тезроқ қарор қабул қилишга ёрдам беради.

6. Сохта чегирмалар

Дўконларда устидан ўчирилган нарх кўрсаткичларни ва уларнинг ёнида эса янги нархларни кўп учратиш мумкин. Бундай нархкўрсаткичларни, гарчи ҳақиқатан нарх пасайтирилмаган бўлса ҳам, осиб қўйиш мумкин. “Эски нарх” 20%га қимматроқ қилинади, мақсад эски нархнинг юқори эканини кўрсатиш. Эски нарх қандай экани кимнинг ҳам эсида қоларди? Сохта чегирма – мисол учун бизга, булочка билан кофени атиги 1000 сўмга таклиф қилишмоқда. Гарчи, товарларнинг ҳар бири алоҳида 500 сўмдан турса-да, психологик жиҳатдан биз анча манфаатли битим тузаётгандек бўламиз.

5. Ўлчамларни кичрайтириш

Бу йирик бренд ва супермаркетларнинг энг яхши кўрган услуби бўлиб, уларга нархларни кўтармасдан туриб барқарор фойдани сақлаб қолиш имконини беради.

4. Грюэн эффекти

Меъмор Виктор Грюэн ёпиқ типдаги биринчи савдо маркази режасини ишлаб чиққан. Унгача булар алоҳида қад кўтарган бир қаватли бинолар бўлиб, ўзаро ўтиш йўллари орқали боғланган эди. Меъмор дўконларни ягона том остига бирлаштирди ва лабиринт-супермаркет яратди. Натижада доим ёруғ, иссиқ, файзли, дераза ва соатлар бўлмаган, кўнгилдагидек бенуқсон ва хавфсиз бир олам юзага келди. Савдо марказида одамлар дезориентация ва енгил транс ҳолатига тушиб қоладилар, нима учун келганликларини ҳам унутиб қўядилар ва ҳаттоки тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ҳам йўқотгандек бўладилар. Натижа эса – импульсли харидларни амалга оширадилар ва режалаштирганларидан кўра кўпроқ пул сарфлайдилар.  

3. Катта аравача

Харидор агар сават ўрнига аравача оладиган бўлса, 40% кўпроқ харидни амалга оширади. Бунда битта шарт бор, агар у катта оилага ёки бир ҳафталик бозор қилмаётган бўлса. Энг зарур нарсалар – нон, сут савдо залининг охирида ёки ҳаттоки турли бурчакларда жойлаштирилади. Шу орқали йўл-йўлакай харидорни зарур бўлмаган товарларга диққатини тортиш ва режада бўлмаган нарсаларни сотиб олишига ҳаракат қилинади. Кўплаб супермаркетлардаги йўналишлар соат миллари ҳаракатига қарши қурилади, бу ҳам режалаштирилмаган харидларга сабаб бўлади.

2. Антропоморфизм

Антропоморфизм — бу буюмларга инсонийлик фазилатларини бериш, мисол учун ишламаётган техника билан сўзлашилади, автомобилларга ном берилади, ҳайвонлар билан худди инсонлар каби суҳбатлашилади. «Тачки», «Миньонлар» мультфильмлари ва Pixar студияси лампалари – буларнинг барчаси антропоморфизмнинг муваффақиятли намуналари. Антропоморфизм компания ва маҳсулотга бўлган ишончни оширади ва охир-оқибат савдо ҳажмини кўтаради.

1. Маҳсулотларни моҳирона тақсимлаш

Юқори токчаларга унчалар машҳур бўлмаган маркалар, ўрта – “олтин токчалар”га – энг донгдор брендлар, пастки токчаларга эса – номаълум компаниялар ва болалар учун товарлар жойлаштирилади. “Олтин токчалар” ижараси  юқори нархларда бўлади ва шуниси  аниқки, у биз товар учун тўлайдиган нарх ичига киритилади. Бундай қармоқларга илинмаслик учун оддий қоидага риоя этинг: марказдаги токчадан товар олишдан аввал, юқори ва пастки токчалардаги товарларнинг нархлари ва сифатлари билан ҳам танишиб, солиштириб кўринг.

Киритилди: 17:00 25.10.2020. Ўқилди: 4592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!