Мирзаев бунгача сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Янги ҳоким ҳақида маълум: у 1971-йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1997-йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, 2003-йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Бундан ташқари, 2010-йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.