Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Академиядан навбатдаги инновацион лойиҳа – янги халқаро интеллектуал платформа

Академиядан навбатдаги инновацион лойиҳа – янги халқаро интеллектуал платформа

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси муассислигида "International Journal of Justice" халқаро илмий журнали таъсис этилди.

Энди профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, магистрантлар ва ҳуқуқшунослар ўз илмий мақолаларини халқаро академик майдонга олиб чиқиш, хорижий олимлар билан илмий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда замонавий ҳуқуқий тадқиқотлар натижаларини жаҳон илмий ҳамжамиятига тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.

International Journal of Justice — бу дунё илм-фани ва миллий ҳуқуқий тажрибани уйғунлаштирувчи, илғор илмий ғоялар алмашинуви, халқаро ҳамкорлик ва инновацион тадқиқотлар учун янги академик платформадир.

Илм чегарани билмайди. Адолат эса бутун инсониятни бирлаштиради.

International Journal of Justice
Justice. Innovation. Global Thinking.

Киритилди: 09:37 17.07.2026. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!