Сентябр ойи охирида Ҳечам Ал-Баба синглисининг Ливаннинг жанубий порт шаҳридаги Сидон шаҳридаги уйига меҳмонга борган эди.
17 хонадонли оилалар билан тўла олти қаватли турар-жой биноси қулади ва 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Бино вайроналари тубида ал-Баба тўрт соат давомида оёқлари эзилган ҳолда қоп-қора зулматда қолиб кетди.
У синглисининг оиласи ўлганини уларнинг телефонларининг доимий, жавобсиз жиринглашидан билди.
«Ҳеч ким индамади. Мен [ҳеч қандай] ҳаракатни эшитмадим», деди ал-Баба АП ахборот агентлигига, у ниҳоят қутқарувчининг чақираётган овозини эшитганини эслади.
Ал-Баба Ливан ва Ғазода «тинчлик бўлмайди» деб қўрқади.
“Ҳеч ким менга адолат келтирмайди. Ҳеч ким, - деди у.