Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг навбатдаги икки учрашуви ҳам якунига етди.
Амстердамга сафар уюштирган Ювентус дурангга имзо чекди. Биринчи бўлим охирларида Роналду боши билан ҳисобни очди.
Қизиғи, у голни нишонлаётганида мезбон жамоа мухлисларидан бири унга пластик идиш улоқтирди. Сураткаш эса бу ҳолатни ажойиб тарзда кадрга муҳрлади.