Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Air Samarkand A321neo самолётида Самарқанд – Жидда йўналишида биринчи йўловчи рейсини амалга оширди

A A A
Air Samarkand A321neo самолётида Самарқанд – Жидда йўналишида биринчи йўловчи рейсини амалга оширди

30 июл куни Air Samarkand A321neo самолётида Самарқанд – Жидда йўналишида биринчи йўловчи рейсини амалга оширди.

Самолёт Самарқанддан Жидда 188 нафар йўловчини етказиб берди. Айнан ушбу шаҳардан зиёратчилар анъанавий тарзда мусулмон оламининг муқаддас шаҳарлари – Макка ва Мадинага йўл олишади.

Таъкидлаш жоизки, Air Samarkand авиакомпанияси нафақат Жиддага, балки Мадинага ҳам рейсларни режалаштирган — улар 2024 йилнинг август ойида Самарқанддан Airbus А330 самолётида йўлга қўйилади.

Саудия Арабистонига янги рейслардан ташқари, авиакомпания Airbus А321nео ва А330-300 самолётларида Истанбул, Шарм ал-Шайх ва Нячангга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.

Киритилди: 20:40 31.07.2024. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!