Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Air France самолёти ҳавода фавқулодда ҳолат сигналини берди

Air France самолёти ҳавода фавқулодда ҳолат сигналини берди

АҚШнинг Хьюстон шаҳридан Франция пойтахти Парижга учаётган Air France авиакомпанияси самолёти парвоз давомида фавқулодда ҳолат сигналини юборди.

Flightradar24 парвозларни кузатиш хизмати маълумотларига кўра, ҳаво кемаси халқаро авиацияда фавқулодда вазиятни билдирувчи Squawk 7700 кодини фаоллаштирган.

Шундан сўнг самолёт дастлабки йўналишини ўзгартириб, Ирландия пойтахти Дублин томон ҳаракатланган.

Ҳозирча фавқулодда сигнал берилишига нима сабаб бўлгани ва самолётда қандай ҳолат юзага келгани ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 10:54. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!