Канаданинг Сент-Джонс шаҳридан учаётган Air Canada самолёти Галифакс-Стэнфилд халқаро аэропортига қўнаётганда ёниб кетди.
Ғарб ОАВлари хабар беришича, бунга қўниш мосламасининг нотўғри жойлаштирилиши, бунинг оқибатида самолётнинг бир томони эгилиб, учиш-қўниш йўлагига урилгани сабаб бўлган.
Даҳшатга тушган йўловчилар самолётнинг бир қисми учиш-қўниш йўлагидан 20 градуслик бурчак остида силжиганида ёниб кетганига гувоҳ бўлишди.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Самолётдаги барча одамлар зудлик билан эвакуация қилинган ва тиббий кўрикдан ўтиш учун ангарга олиб кетилган.