Термиз шаҳрида 3,8 тонна Аи-80 маркали автобензин белгиланган АЁҚШга олиб борилмасдан, улгурчи сотиб юборилгани аниқланди.
Аҳолини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан «Ўзенергоинспекция» томонидан ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига жойлашган «О.О.«МЧЖларга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига таъминотчи омборидан оли келинган 3,8 тонна Аи-80 маркали автобензин белгиланган шохобчага олиб борилмасдан, улгуржи сотиб юборилганлиги аниқланди.
Бу каби ҳолат Фарғона вилоятидаги «М.П.О.» МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам АИ-80-маркали автобензин белгиланган шохобчага олиб борилмасдан, улгурчи сотилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.