Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аҳолини интернетдан маҳрум қилган эркак уч йилгача қамалиши мумкин

Аҳолини интернетдан маҳрум қилган эркак уч йилгача қамалиши мумкин

Якутиянинг Алдан вилоятида автоматдан оптик толали алоқа линиясининг магистрал симини отиб ташлаган эркакка қарши жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда республика прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
 
Агентликнинг хабар беришича, 1 апрель куни гумонланувчи ов милтиғидан оптик толали алоқа линиясининг устки қисмига ўқ узган, бу эса унга зарар етказган ва Якутиядаги абонентларни алоқа ва интернетдан узиб қўйган.
 
Прокурорнинг сўзларига кўра, эркак дўстлари билан алкогол истеъмол қилганидан кейин ўқ узган. Алоқа линияси жиддий равишда бузилган ва фавқулодда вазиятлар гуруҳи тезда зарар етказилган жойга этиб борган.
 
Айбдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Энди эркак катта жарима тўлаши, ахлоқ тузатиш ишлари, шунингдек уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Киритилди: 19:38 10.04.2020. Ўқилди: 2509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!