Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Аҳолига сифатсиз нефть маҳсулотлари сотган АЁҚШларга нисбатан чора кўрилди

Аҳолига сифатсиз нефть маҳсулотлари сотган АЁҚШларга нисбатан чора кўрилди

Ўзэнергоинспекция Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “A. 2001” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган дизел ёқилғисининг намунаси олиб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.

1️⃣ Бу каби ҳолат Сурхондарё вилоятидаги "I. T. B." МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам аниқланиб, дизел ёқилғиси давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.

Ушбу АЁҚШларда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: 14:42 16.07.2025. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!