Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган навбатдаги йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, рўйхатга олиш тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида 14 та ҳудудий ҳамда 208 та туман ва шаҳар штаблари ташкил этилди.
Қарийб 60 минг нафар рўйхатга олувчи ходимлар тайёрланди. Жумладан, 54 минг нафар “маҳалла еттилиги” вакиллари, 2,6 минг нафар захира ходимлар ҳамда 4 минг нафар ҳудудий штаб аъзолари жараёнга жалб этилди.
Шунингдек, вазирлик ва идоралардан 480 нафар тренер, олий таълим муассасаларидан эса 3 200 нафар волонтёр ўқувдан ўтказилди.