Президентнинг “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-224-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
- аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш орқали меҳнат ва вақт ресурслари сарфини 2 бараварга қисқартириш,
- озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбирколарга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини унификация қилиш орқали уларнинг сонини 2028 йил якунигача 50 фоизгача қисқартириш.
Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади.
Агентлик:
- қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб, уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштиради.
2026 йил 1 январдан:
- мазкур Фармонда белгиланган қўллаб-қувватлаш чоралари Агентлик томонидан амалга оширилади;
- қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорларга алоҳида махсус ҳисоб рақамлар (23210) очиш орқали молиялаштирилади.