Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Агар Хитой ва Европа Иттифоқи барқарорликни танласа, совуқ уруш бўлмайди – Ван И

Агар Хитой ва Европа Иттифоқи барқарорликни танласа, совуқ уруш бўлмайди – Ван И

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Хитой ва Европа Иттифоқи тинчлик ва барқарорлик йўлини танласа, янги совуқ уруш бўлмаслигига ишонч билдирди. Бу ҳақда Хитой дипломати Пекинда ЕИ дипломатик миссияси вакиллари ва ЕИ давлатлари дипломатлари билан учрашувда айтиб ўтди.

«Агар Хитой ва ЕИ диалог ва ҳамкорликни танласа, унда блоклар тўқнашуви бўлмайди. Агар Хитой ва Европа Иттифоқи тинчлик ва барқарорликни танласа, янги совуқ уруш бошланмайди», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради «Риа новости» нашри.

Ванг И, шунингдек, глобал тараққиёт ва фаровонлик учун очиқлик ва умумий манфаат йўлини танлаш зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 12:26 05.12.2023. Ўқилди: 1528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!