Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Агар Украина ҳудудлардан воз кечишни истамаса, Вашингтон Киевни бунга мажбурламайди

A A A
Агар Украина ҳудудлардан воз кечишни истамаса, Вашингтон Киевни бунга мажбурламайди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио бу ҳақда NBC News телеканали эфирида маълум қилди.

АҚШ давлат котибининг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия ва Украина ҳудудлар алмашинуви масаласини муҳокама қилиши зарур. Тинчлик келишувига эришиш учун ҳар бир томон нимадандир ютиши ва нимадандир воз кечиши керак. Шу сабабли эртага Зеленский Вашингтонга келади;

◾️ АҚШ ўзини Украина можароси иштирокчиси деб ҳисобламайди;

◾️ Вашингтон Россияга қарши амалдаги барча санкцияларни сақлаб қолади. Агар Украина масаласида олдинга силжиш бўлмаса, биз янги чекловлар жорий этишга тайёрмиз;

◾️ Украина ва Россия тинчлик битимига эришиш учун ён беришга мажбур бўлади;

◾️ Европа Украинада тинчликка эришишда муҳим рол ўйнаши мумкин;

◾️ Қўшма Штатлар учун Украина можароси бўйича энг яхши натижа тўлақонли тинчлик шартномасига эришиш бўлади, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш эмас;

◾️ АҚШ Россия билан Украина ҳудудий чегаралар, хавфсизлик кафолатлари ва Киевнинг ҳарбий иттифоқлар билан ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилмоқда;

◾️ Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар киритишни истамайди, чунки бу Украинада тинчликка эришишга доир музокараларнинг тугашини англатади;

◾️ АҚШ Трамп ва Путин учрашувида Украина бўйича битим тузилишини кутмаганди, чунки музокараларда Киев қатнашмади;

◾️ Россия дунё сиёсатининг бир қисми, у улкан ядро салоҳиятига эга давлат;

◾️ АҚШ Россия нефтини харид қилаётгани учун Хитойга нисбатан санкциялар жорий этиш халқаро бозорда энергия нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.

Киритилди: 23:25 17.08.2025. Ўқилди: 1956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!