Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Украина бўйича юқори даражадаги йиғилишида гапирди.
«Агар Путин муваффақиятсизликка учрамаса, биз БМТ Низомида мустаҳкамланган тамойиллар ўз маъносини йўқотадиган ва чегараларимиз хавфсизроқ бўладиган дунёга кириб кетишимиз мумкин», деди вазир.
Леммининг фикрича, “Путиннинг муваффақияти бошқаларни «империалистик уруш»га ундайди”.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия мамлакатнинг энергетика инфратузилмасига зарба бериш орқали «Украинани зулматга ботирмоқчи».
Россия Федерацияси Украинадаги 1000 кунлик можарода кўплаб аскарларини йўқотди, шу боис Шимолий Корея ва Эрондан баллистик ракеталар кўринишида ёрдам ола бошлади, деди Британия дипломатик хизмати раҳбари. «Бу ҳаракатларга қатъий жавоб бериш керак», деди вазир.
Ламмининг эслатишича, шу сабабли Буюк Британия Эроннинг миллий авиакомпанияси Иран Аир ва ИРИСЛ юк ташиш компаниясига нисбатан санкциялар жорий этишга қарор қилган.
«Путин фақат куч билан жавоб беради», деди Ламми, барқарор тинчлик ва хавфсизлик учун қатъий ва бир овоздан ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.
«Менинг Путинга бугунги хабарим оддий. Биз ҳар қандай имкониятда Россия агрессиясига қарши курашамиз», — деди Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.