«Манчестер Сити» билан боғлиқ муаммолар клубнинг молиявий қоидаларни бузгани ҳақидаги айбловлардан бошланган. Англия Премьер-лигаси 2023 йилда клубни 2009/10 мавсумидан 2017/18 мавсумигача бўлган даврда молиявий маълумотларни тақдим этиш қоидаларини 100 дан ортиқ марта бузганликда айблаган. Клуб эса айбловларни рад этган.
«Шаҳарликлар» клубига 2008 йилдан бери Абу-Даби ҳукмрон оиласи аъзоси ва БАА вице-президенти шайх Мансур эгалик қилади.