Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Афв этинг": Қорақалпоғистон депутатлари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди

"Афв этинг": Қорақалпоғистон депутатлари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди

Бугун, 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XXXI сессияси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда айни пайтда «Янги Ўзбекистон» хабар қилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва оммавий тартибсизликларни содир этганликда гумонланган айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш юзасидан депутатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлари сўзга чиқиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларга ўз муносабатини билдирди ва Қорақалпоғистон халқининг бугунги кайфияти хусусида фикр билдирди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида ҳаёт ўз маромида давом этмоқда.

Киритилди: 16:09 20.07.2022. Ўқилди: 11289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!