— Ассалому алайкум. Аллоҳ насиб қилса яқинда жиянли бўламан. Ҳозир исм танлаяпмиз. Ва Афруза исмида тўхталдик. Лекин кўпчилик бу исм рамазон ойида туғилган қизларга қўйилади, бошқа ойда туғилганларга қўйиб бўлмайди, дейишяпти. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
Яна қанақа исмлар тавсия қила оласиз? Олдиндан раҳмат.
— Афрўза форсча исм бўлиб, равшан, мунаввар, шуъладор, ёрқин; куйдирувчи, оташли, иссиқ таратувчи, зебо ва ўта мафтункор қиз деган маъноларни англатади. Бинобарин бу исмнинг Рамазонга алоқаси йўқ! Маъносига қараганда бу исмни қўймаган афзал.
Бунинг ўрнига кунимизда урф бўлган Оиша, Хадича, Сумайя, София, Сакина, Солиҳа каби исмларни қўйган маъқул.
Аллоҳ янада билувчироқ.