"ПСЖ" ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий Африкада 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Марокашлик якуний овоз бериш натижаларига кўра, "Ливерпул"дан мисрлик Муҳаммад Салоҳ ва "Галатасарой"дан нигериялик Виктор Осимхендан ўзиб кетди.
Эътиборлиси, 2024 ва 2023 йиллар якунларига кўра, Ҳакимий мос равишда Адемола Лукман ва яна ўша Осимхендан кейин иккинчи ўринни эгаллади. "ПСЖ" этакчиси сўнгги 27 йил ичида Марокаш вакили орасида биринчи бўлиб совринни қўлга киритди.
2024/25 йилги мавсумда Ашраф Ҳакимий Париж грандига тарихда биринчи марта Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритишга ёрдам берди, шунингдек, Луис Энрике жамоаси ички майдондаги барча турнирларда ғалаба қозонди ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди.