Агентлик бу ҳақда Сурия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.
"Исроил билан музокараларда олдинга силжиш кузатилмоқда. Йил охиригача бир қанча келишувларга эришилади, бу биринчи навбатда ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида", — деди АFP манбаси.
Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа ҳам Сурия ва Исроил ўртасидаги музокаралар хавфсизлик бўйича келишувга олиб келиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Исроил билан хавфсизлик бўйича музокаралар зарур ва яқин кунларда натижа бериши мумкин.
Аш-Шараа потенциал келишув Исроил йиллар давомида бир неча бор бузган Сурия ҳаво ҳудуди хавфсизлиги ҳамда мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини ўз ичига олиши кераклигини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, АҚШ Сурияга Исроил билан келишувга эришиш учун босим ўтказмаган, балки воситачи бўлган.