Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

AFP: Австралия ва Словакия Теҳрондаги элчихоналарини ёпмоқда

AFP: Австралия ва Словакия Теҳрондаги элчихоналарини ёпмоқда

Словакия ҳукумати бу қарорни мазкур минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви билан изоҳлади.

Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонгнинг маълум қилишича, Австралия ҳарбий самолётлари Яқин Шарққа жойлаштирилган ва Эрон устидаги ҳаво макони очилгач, ўз фуқароларини эвакуация қилишга тайёр.

Вонгнинг сўзларига кўра, бу самолётлар жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди.
Австралия дипломатик миссияси ходимлари вақтинча Озарбойжонда жойлаштирилади ва Эрон чегарасигача етиб борган австралияликларга ёрдам кўрсатишади.

Киритилди: 12:13 20.06.2025. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!