Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Маоши кам шифокорлар иш ташлаб, норозилигини намойиш қилди

Маоши кам шифокорлар иш ташлаб, норозилигини намойиш қилди

Англияда стажёр шифокорларнинг режалаштирилган беш кунлик иш ташлаши бўлиб ўтади. Бу уларнинг манфаатларини ифодаловчи касаба уюшмаси томонидан эълон қилинди. Айтишларича, меҳнат шароитлари ва иш ҳақи кўнгилдагидек эмас.

Иш ташлаш қарори ҳукумат иш ҳақини 5,4 фоизга оширишга тайёрлигини маълум қилганидан кейин қабул қилинган. Бироқ касаба уюшмаси иш ҳақини 2008 йилги даражага қайтариш учун камида 29 фоизга ошириш кераклигини таъкидламоқда.

Британия Тиббиёт Ассоциацияси баёнотида айтилишича, расмийлар билан сўнгги бир неча кундан бери давом этаётган музокаралар муросага олиб келмади. Ҳозирча иш ҳақини ошириш ҳақидаги сўровлар фақат рад жавоби билан кутиб олинмоқда.

Бояқиш шифокорлар ҳукумат можарони ҳал қилиш учун амалий ёндашувлар ва йўлларни ишлаб чиқишини кутишмоқда.

Киритилди: 04:13 24.07.2025. Ўқилди: 1480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!