Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Афинада полиция ва ўт ўчирувчилар ўртасидаги тўқнашувда 14 киши тан жароҳати олди

A A A
Афинада полиция ва ўт ўчирувчилар ўртасидаги тўқнашувда 14 киши тан жароҳати олди

Афинада Иқлим Инқирози ва Фуқаролик Мудофаа Вазирлиги олдидаги намойиш чоғида юз берган тўқнашувда 12 полиция ходими ва 2 ўт ўчирувчи тан жароҳати олди.

Бу ҳақда Афина Македония ахборот агентлиги (ANA-MPA) хабар берди.

Тўқнашув чоғида полиция кучлари кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, ўт ўчирувчилар эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата турли буюмлар улоқтирган. Полиция маълумотларига кўра, натижада 12 нафар ходим жароҳатланган. Панхелленик контрактли ўт ўчирувчилар ассотсиатсияси президенти Алексис Псаропулоснинг айтишича, икки ўт ўчирувчи жароҳатланган ва даволаниш учун шифохоналарга етказилган.

Тўқнашувлар чоғида қўлга олинган 4 киши ҳам полиция қароргоҳига олиб кетилди.

Киритилди: 10:41 01.11.2024. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!