Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистоннинг “Толибон” ҳукумати чекловлар доирасида мактабларда смартфон ишлатишни тақиқлади

Афғонистоннинг “Толибон” ҳукумати чекловлар доирасида мактабларда смартфон ишлатишни тақиқлади


Янги қоидага кўра, ёнида смартфони борлиги аниқланган ўқитувчилар ва таълим соҳаси ходимлари ишдан бўшатилади. Бу ҳақда Afghanistan International нашри хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, 13 июндан бошлаб ўқитувчилар ва барча таълим ходимлари учун мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланганини маълум қилган.

Уларнинг айтишича, “Толибон” вакиллари смартфони бор шахслар судга топширилиши, телефонлари эса синдириб ташланишини айтган. Шунингдек, бу шахслар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳам мумкин.

Ўтган ҳафта “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода буйруқ чиқариб, ҳаракат вакиллари ва ҳукумат ходимлари учун смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаганди. Ҳарбий судларга юборилган кўрсатмада айтилишича, ушбу қоидани бузганлар “жиноятчи” ҳисобланади.

Уларга жазо бериш учун ишлари ҳарбий судларга оширилади. Тақиқ ортидан ҳаракат аъзолари ижтимоий тармоқларда ўз смартфонларини уриб синдираётгани акс этган видеоларни жойлади.

Киритилди: 21:34 15.06.2026. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!