Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Афғонистондаги зилзила қурбонлар сони 20 нафардан ошди

Афғонистондаги зилзила қурбонлар сони 20 нафардан ошди

Афғонистон шимолида содир бўлган зилзила оқибатида жароҳатланганлар сони 534 нафарни, ҳалок бўлганлар сони 20 нафардан ортиқни ташкил этди. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Айниқса зилзиладан Шолгара ва Саманган ҳудудлари, Мозори Шариф шаҳридаги тарихий Мовий масжидга зарар етган.

Масжид Афғонистоннинг муқаддас қадамжоларидан бири ҳисобланади. Баъзи диндорлар бу ерда Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси ва куёви Али ибн Абу Толиб дафн этилган деб ҳисоблашади. Масжид XV асрда қурилган.

Афғонистон юқори сейсмик фаол ҳудудда жойлашган, ва заиф инфратузилма сабаб қутқарув ишлари мураккаблашмоқда.

Август ойида ҳам мамлакатда 6,0 магнитудали зилзила юз берган ва 1100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Киритилди: 22:15 03.11.2025. Ўқилди: 2422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!