Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистонда топилган совет учувчисининг қизи: Онам отамни 30 йил кутди

Афғонистонда топилган совет учувчисининг қизи: Онам отамни 30 йил кутди

Аввалроқ Афғонистонда собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан 30 йил ўтиб совет учувчиси топилгани маълум қилинганди. Учувчи рақиб кучлари томонидан уриб туширилган ва бедарак йўқолган деб ҳисоблаб келинган. Аниқланишича, учувчининг исми Сергей Пантелюк бўлиб, унинг қизи Лариса Пантелюк ўз оиласи ҳақида сўзлаб берди. Батайскда яшовчи 31 ёшли Ларисанинг айтишича, у ҳеч қачон отасини кўрмаган: отаси Ларисанинг онаси унга ҳомиладорликнинг 7-ойида бўлганда Афғонистонга хизмат қилгани кетган.

Лариса дунёга келгандан 4 ой ўтиб катта лейтенант Пантелюк Афғонистоннинг Қўнарида уриб туширилган. Барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ўшанда учувчи топилмаган.

“Онам отам Афғонистонда йўқолиб қолганини эшитгач, сочларига бир кечанинг ўзида оқ тушиб кетган. Онам бошқа эрга тегмаган ва отамни келишини кутган”, деб айтган Лариса.

Унинг айтишича, онаси унга отаси ҳақида 16 ёшга тўлгандагина бор ҳақиқатни айтиб берган.

Ларисанинг таъкидлашича, Ростов вилоятида унинг отасига бағишланган учта ёдгорлик, Афғонистонда эса яна бир ёдгорлик бор.

Аввалроқ Россия десантчилари иттифоқи раҳбари Валерий Востротин Афғонистонда 1987 йилда йўқолиб қолган учувчи тирик эканини маълум қилган.Востротин учувчининг исмини ошкор қилмаган. Кейинроқ “Коммерсант” нашри 30 йилдан кейин топилган ҳарбийнинг номи Сергей Пантелюк эканини маълум қилган.

Manba: kun,uz

Киритилди: 08:12 02.06.2018. Ўқилди: 1763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!