Афғонистонда олти ой ичида 125 мактаб ва 38 мадраса қурилди
«Толибон» таълим вазирлигининг расмий вакили Мансур Аҳмад Ҳамзанинг маълум қилишича, 2024 йилнинг апрель-сентябр ойларида қурилишга сарфланган маблағ 18 миллион долларни ташкил этган.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб давлат ва хусусий мактаб-мадрасаларда 11 миллионга яқин фуқаро таҳсил олмоқда.