Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Афғонистонда интернет тўлиқ ўчирилди

Афғонистонда интернет тўлиқ ўчирилди

Афғонистон бўйлаб интернет хизмати бутунлай узилиб қолган.

NetBlocks халқаро интернет-мониторинг хизмати бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Афғонистон ҳозирда интернет тўлиқ ўчирилган ҳолатда, чунки Толибон ҳукумати ахлоқни сақлаш чораларини кўрмоқда" - дейилади ҳисоботда.

Нашр айни пайтда телефон алоқаси узилиб қолганини ҳам қайд этади.

Аввалроқ Афғонистон ОАВлари Афғонистон Ислом Амирлиги олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода "ахлоқсиз хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш" учун бир қанча ҳудудларда симли интернетни тақиқлашни буюргани ҳақида хабар берган эди. Расмийларнинг айтишича, бу қарор давлат хизматлари ишига тўсқинлик қилган.

Киритилди: 07:15 30.09.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!