Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Мозори Шариф шаҳридаги мажмуадаги Навоий ҳайкали 2023 йил феврал ойида бузилган эди. “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганининг 4 йиллигини байрам қилган куни, ҳайкалнинг икки ёнида жойлашган, аллома ҳақидаги маълумотлар ёзилган девор ҳам қулатилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, вазирлик ҳолат юзасидан расмий Кобулдан изоҳ сўраган. Афғонистон томони берган изоҳга кўра, Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган жой “буюк аллома хотирасига етарлича муносиб эмаслиги”, шоир ва мутафаккир учун “янада кўркам мажмуа қурилиши лозимлиги” боис маҳаллий ҳокимият томонидан “олиб ташланган”, бузиш ишлари маҳаллий ҳокимият томонидан, ҳукумат ва жамоатчилик билан келишмасдан қилинган.