Афғонистон Россия билан табиий газ транзити бўйича стратегик келишувга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги Россия бизнес маркази раҳбари Рустам Хабибуллин маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
Келишувга кўра, Афғонистон ҳудуди орқали Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига 50 миллион куб метр Россия газини транзит қилиш режалаштирилган. Ҳабибуллиннинг сўзларига кўра, ушбу ташувлар бўйича экспериментал етказиб бериш аллақачон амалга оширилган.
Бундан ташқари, Россия ва Афғонистон ўртасида йилига 50 миллион тонна нефт маҳсулотлари ҳамда 2 миллион тонна буғдой ва уни транзит қилиш бўйича ҳам келишув мавжуд.
Маълумот ўрнида, Россияда террорчилик ташкилотлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга оид қонун имзоланган бўлиб, бу Толибон ҳаракатини ўз ичига олади.