Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Аввалроқ NetBlocks халқаро интернет мониторинг хизмати “Толибон” бутун мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб қўйгани ҳақида хабар берган эди. Қайд этилишича, интернетга кириш “ахлоқсизликнинг олдини олиш” мақсадида тўсиб қўйилган.
Бу узилишлар ҳаётий муҳим соҳалар, жумладан авиация, банклар, савдо ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди.
Чоршанба куни Кобул аэропорти парвозларни тўхтатди, чунки авиакомпаниялар алоқадаги муаммолар туфайли парвозларни мувофиқлаштира олмаяпти.